Тошкентдаги Magic City боғида AKFA томонидан Санта-Клаус резиденцияси очилди
AKFA Янги йил муҳитини ҳис қилишни, мўъжизакор байрам арафасида унутилмас туйғуларга эга бўлишни ва Сантанинг ҳақиқий қароргоҳига ташриф буюришни таклиф қилади.
Янги йил ҳар доим ёқимли ҳодисалар ва кутилмаган совғаларни англатади. Ҳаммамизга маълумки, айниқса, болажонлар учун бу байрам совғалар палласини англатади. Санта билан биргаликда Янги йил шукуҳини ҳис қилиш мумкин.
Ҳар куни Санта-Клаус қароргоҳи меҳмонларини кўнгилочар ва мусиқали дастур кутмоқда.
Санта қароргоҳида фото ҳудуд ташкил этилган бўлиб, у ерда ҳамма келиб, эсдалик сифатида суратга тушиши, шунингдек, совринли ўйинда иштирок этиши мумкин.
Санта ва унинг сеҳрли дўстлари кичик меҳмонлар учун махсус ёқимли совғаларни тайёрлаб қўйган. Саҳий қаҳрамонлар Янги йил сеҳрини кутаётган барча болалар учун ширин сюрпризлар тайёрлади.
Шунингдек, AKFA’нинг Санта қароргоҳи акс этган суратни Instagram’га жойлаш ва @akfa_home саҳифасини белгилаш орқали меҳмонлар AKFA расмий саҳифасида супер совринларни ютиб олиш ва ўз суратларини stories’да кўриш имкониятига эга бўлади.
Сиз байрамни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда кузатиб боришингиз мумкин, чунки олдинда ҳали жуда кўп қизиқарли тадбирлар бор. Умид қиламизки, бу кун болалар хотирасида илиқлик, меҳр ва ғамхўрликнинг ёрқин ва қувончли туйғусини қолдиради.
Санта қароргоҳидаги байрамлар 5 январгача давом этади. Ҳудудга кириш бепул.
Реклама
