Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблади

Толибон Афғонистондаги электр энергиясида содир бўлаётган узилишларда Ўзбекистонни айблади. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Маълум қилинишича, Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванди видеомурожаатида Ўзбекистон электр тармоғидаги муаммолар туфайли у Кобул олдидаги шартнома мажбуриятларини вақтинча бажара олмаганини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, Толибон ички қувватни ошириш, шу жумладан, Афғонистон ИEСни қайта ишга тушириш орқали энергия танқислигини қоплашга ҳаракат қилмоқда. Давлат муассасаларининг энергия сарфини камайтириш ва бўшатилган ресурсни турар жой биноларига йўналтиришга ваъда берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ тиклаганди. Ноябрь ойи ўрталарида ўзбекистонда блекаут хавфи юзага келиши мумкинлиги айтилганди. Энергетика вазири ўринбосари Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар сабабини маълум қилганди. Электр энергиясини тежаш мақсадида Тошкентдаги кўча чироқларини ўчириш режалаштирилганди. Андижонда эса аҳолидан соат 21:00 дан кейин электр энергиясидан фойдаланмаслик сўралганди. Электр токи ўчиб қолгани сабаб Термиз—Тошкент йўловчи поезди 4 соатга яқин вақт тўхтаб қолганди. Қашқадарёда эса «свет» ўчгани оқибатида чақалоқлар совуқда қолгани айтилганди. Кейинроқ Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишига йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинганди. Шунингдек, мамлакат туркман электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олиши маълум қилинганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023