Жо Байден «кловид» эпидемияси ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байден инсониятни олдинда яна бир пандемия кутиб турганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, АҚШ—Африка саммитидаги чиқиши давомида Байден Африка давлатлари етакчилари билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

«Биз COVID-19’га барҳам беришга ҳаракат қилар эканмиз, соғлиқни сақлаш тизимлари ва муассасаларини мустаҳкамлашда давом этамиз ва соғлиқни сақлаш муаммоларига, шу жумладан, кейинги пандемияга қарши туришга тайёр бўлиш учун умумий тиббий қамровга ҳаракат қиламиз. У эса шубҳасиз содир бўлади», — дейди АҚШ етакчиси.

Шунингдек, Байден ОИТС ва безгакка қарши курашда Америка—Африка ҳамкорлигини қайд этган.

«Ўнлаб йиллардан буён ОИТС ва безгакка қарши курашиш бўйича президент дастури, шунингдек, соғлиқни сақлаш бўйича бошқа халқаро дастурлар доирасда ҳамкорлик қилдик, инсонлар ҳаётини қутқаришга ва кловидга… COVID-19’га қарши курашда ёрдам бердик», — деган АҚШ президенти.

Бу 80 ёшни қаршилаётган Жо Байденнинг биринчи марта адашиб кетиши эмас. Апрель бошида у АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишелни вице-президент бўлган деб юборганди. Аслида эса бу лавозимда унинг ўзи ўтирган. Бундан ташқари Байден бир неча бор Харрисни президент деган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирусга қарши қўлланадиган икки доридан воз кечишни тавсия қилгани, АҚШ олимлари ортиқча вазнлиларда коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканини аниқлагани, Хитойда норозилик намойишларидан кейин коронавирус чекловлари юмшатилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди