Европада Франция—Марокаш ўйинидан кейин тартибсизликлар бошланди — видео

Европа шаҳарларида Жаҳон чемпионатининг ярим финали доирасида ўтказилган Франция—Марокаш (2:0) ўйинидан кейин тартибсизликлар бошланди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, финал ҳуштаги чалиниши билан ижтимоий тармоқларда Париж, Ланс, Амстерда ва бошқа шаҳарлардаги тартибсизликлар видеолари пайдо бўла бошлаган.

Бундай ҳолатларнинг энг катталари Авинён ва Ницца, шунингдек, Брюсселда кузатилган. Бельгия пойтахтида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири марокашликлар тош отгани туфайли балконидаги Франция байроғини олиб қўйишга мажбур бўлган.

Франциянинг Монпелье шаҳри марказида тартибсизликларни бошлаган футбол ишқибозларини тарқатиш учун полиция кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган.

Футбол ишқибозлари ўртасидаги тўқнашувлар ўйиндан олдин бошланганди. Иккала терма жамоа мухлислари Comedie марказий майдонида пиротехникадан фойдаланган, ҳолатга полициянинг махсус бўлинмалари аралашган.

14 декабрь куни ўйин бошланишидан олдин Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен жамоат тартибини сақлашга 10 мингга яқин полициячи жалб этилгани, уларнинг 2,2 минг нафар Парижда эканини маълум қилганди.

Аввалроқ Бельгияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг футбол мухлислари тартибсизликлар уюштиргани тўғрисида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео