18:05 | 15.12.22 135

Россия ва АҚШ ўзаро маҳбус алмашади

Икки давлат махсус каналлар орқали маҳбуслар алмашинувини муҳокама қилади

Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашиш бўйича янги музокаралар бўлиши мумкин. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқилигини ва муҳокамалар ўзаро келишув доирасида олиб борилаётганини айтди.

«Айни дамда бу соҳада сизга айтадиган ҳеч нарса йўқ. Маълумки, биз ҳар доим батафсил маълумот бўлганида изоҳ берамиз ва шарҳлаймиз. Яна бир бор айтаман, муҳокамага боғлиқлигимиз бор ва бу масала бўйича расмий каналларимизда изоҳ берамиз», — деди у Москвадаги брифингда.

Аввалроқ, АҚШ Россияни «бозор иқтисодиётига эга давлат» мақомидан маҳрум қилгани, Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.