YouTube ҳақоратли изоҳлар учун фойдаланувчиларни жазолашни бошлайди

YouTube видео платформаси тармоқда билдирилган ҳақоратли изоҳлар учун фойдаланувчиларга нисбатан чора кўришни бошлайди.

Қайд этилишича, изоҳларда ҳақоратли сўзларни ёзган фойдаланувчиларга нисбатан аввал огоҳлантириш берилади ва агар бу яна такрорланадиган бўлса, шарҳ муаллифи бир кунга блокланади. Дастлаб янги функция фақат хизматнинг инглиз тилидаги сегментида ишлайди.

Агар тизим фойдаланувчининг бир нечта шарҳларини ҳақорат билан ўчириб ташлаган бўлса, унга огоҳлантириш берилади ва такрорий қоидабузарликлар бўлса, 24 соат давомида блокировка қилинади. YouTube’га кўра, бундай чоралар фойдаланувчиларнинг шу каби хатти-ҳаракатларини такрорлаш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Шунингдек, платформа 2022 йилнинг биринчи ярмида 1,1 миллиарддан ортиқ спам-шарҳларни ўчириб ташлаганлиги ҳақида хабар берди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, YouTube хизматлари бундай хабарларни таниб олиш ва йўқ қилишда тобора яхшиланиб бормоқда. Спам-хабарлар нафақат видеолар остидаги шарҳларда, балки жонли чат бўлимларида ҳам йўқ қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube видеоларга нисбатан қўйилган дизлайкларни яшириб қўйишни жорий қилганди. Унга кўра, видеога билдирилган салбий реакциялар фақатгина видео муаллифигагина кўринади. Аввалроқ Telegram’да яна янги функция пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. TikTok’да янги функция ишга туширилиши маълум қилинган. Шунингдек, Facebook ва Instagram лайк яшириш функциясини синовдан ўтказганди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди