АҚШда Кеннедининг ўлдирилишига оид минглаб ҳужжатлар эълон қилинди

АҚШ Миллий архиви мамлакатнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилишига оид 13 мингга яқин ҳужжатларни эълон қилди. Маълумотлар ушбу идора сайтига жойлаштирилган.

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, мазкур мавзуга оид ҳужжатларнинг ҳозирда 3 фоиздан камроқ қисми махфийлигича қолмоқда. «Президент Байден билан имзоланган меморандумга мувофиқ, 15 декабрь куни Миллий архив 1992 йилдаги ‘Президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларʼ тўғрисидаги қонунига кўра биринчи марта ошкор қилинган 12 879 та ҳужжатни чоп этди», дейилади сайт хабарида.

Маълумотларга кўра, эълон қилинган ҳужжатлар 5 миллион саҳифадан ортиқ. Ҳозирда уларнинг 97 фоизи сайтда очиқ ҳолатда турибди.

Ноябрь ойида Politico нашри Кеннедининг ўлими билан боғлиқ 14 мингдан ортиқ ҳужжатлар махфийлигича қолаётгани ҳақида ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, Байден 2021 йилнинг 15 декабригача айрим махфий файлларни эълон қилишга ваъда берганди. Американинг собиқ президенти Дональд Трамп 2017 йилда ўз ваколатларидан фойдаланиб, Кеннеди суиқасдининг жамоатчиликка ошкор қилинишини қолдирганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда