БМТ Қрим яримороли бўйича Россияга қарши резолюция қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчилари Россиянинг «Украинага қарши тажовуз қилиш учун» қўшиб олинган Қрим яриморолидан фойдаланишини қоралади. Бу ҳақда DW.com хабар берди.

Фото: Ukrinform.com

Қайд этилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 15 декабрь, пайшанба куни Россия томонидан қўшиб олинган Украинанинг Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқлари бузилиши тўғрисидаги янгиланган резолюцияни қабул қилган.

Хабарда келтирилишича, «Украинанинг вақтинча ишғол қилинган Қрим автоном Республикаси ва Севастополь ҳудудларида, инсон ҳуқуқларига тажовузлар» бўйича ҳужжатини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ташкилотга аъзо 82 мамлакат овоз берган. Россия, Беларусь, Зимбабве, Эрон, Хитой, Шимолий Корея ва Сурияни ўз ичига олган 14 та давлат бунга қарши чиққан. Яна 80 мамлакат бетараф қолган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон ҳам ушбу резолюцияга қарши овоз берган. Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолган бўлса, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон овоз бермаган.

Олдинги йилларда ярим оролда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият тўғрисидаги шунга ўхшаш қарорларда мавжуд бўлган қоидаларга қўшимча равишда, қабул қилинган ҳужжат Қримнинг Россия федерациясидан «Украинага тажовуз қилиш ва Херсон ва Запорижжя вилоятларини ноқонуний қўшиб олишга уринишни қўллаб-қувватлаш»мақсадида фойдаланилишини қоралаган. Резолюция Россияни «Украина ва украиналикларга нисбатан нафратни қўзғашда, шунингдек, Россия Федерациясининг Украинага қарши тажовузини оқлайдиган дезинформацияни тарқатишда» айблайди.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош Ассамблеяси «Қримда ўзбошимчалик билан ҳибсга олишнинг мисли кўрилмаган янги тўлқини, Қримга ва Қримдан мажбурий кўчиришлар, ҳудуддан зўравонлик билан чиқариб юборишлар, шунингдек «фильтрлаш протседуралари, шу жумладан, одамларнинг кўчирилиши» қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисоблайди. Қарор«Россиядан Украинага қарши тажовузини дарҳол тўхтатишни ва барча қуролли кучларини халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида Украина ҳудудидан сўзсиз олиб чиқишни талаб қилади»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияни «бозор иқтисодиётига эга давлат» мақомидан маҳрум қилганди. Шунингдек, Эстония Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео