Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини эълон қилди

Европа Иттифоқи Кенгаши Россияга қарши тўққизинчи иқтисодий ва индивидуал санкциялар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Евроиттифоқ кенгаши сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, Россиянинг Украинага қарши давом этаётган тажовузкор урушига, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумга жавобан, Кенгаш 16 декабрь куни Россия ва унинг ҳукуматига босимни кучайтиришга қаратилган янги чора-тадбирларнинг тўққизинчи пакетини қабул қилди.

Санкцияларнинг тўққизинчи пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Европа Иттифоқи фуқароларининг Россиядаги давлатга тегишли ёки давлат томонидан назорат қилинадиган ҳар қандай компаниялар, ташкилотлар ёки органларнинг бошқарув аъзолари бўлишини тақиқлаш;
  • ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ 168 та рус компаниясига чеклов киритиш;
  • авиация учун двигателларни, хусусан, дронларни Россияга экспорт қилишни тақиқлаш;
  • иккита рус банкининг маблағларини музлатиш;
  • «Первий канал», «НТВ»/«НТВ-Мир», «Россия-1» ва «РEН ТВ» телеканалларининг эшиттириш лицензиясини бекор қилиш;
  • Бутунроссия банкининг транзакцияларини блокировка қилиш.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Жосеп Боррелль Путинни очарчилик келтириб чиқаришди айблади.

«Озиқ-овқат ва очликдан кейин Путин миллионлаб украиналикларни атайлаб сув, электр ва иссиқликдан маҳрум қилиб, қишни қуроллантирмоқда. Эвропа Иттифоқи бу уруш жиноятига бизнинг тўққизинчи санкциялар пакети билан жавоб беради. Биз иқтисодиётни ва бу шафқатсиз урушда муҳим роль ўйнаганларга қарши нишонга олишни давом эттирамиз», — дейди у.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди. 2 октябрь куни Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди.

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023