Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади, деб хабар беради Reuters.

Манбаларга кўра, расмий ёзма тасдиқлаш жараёни 16 декабрь тушга қадар якунланади. Ҳозирча қолган тафсилотлар ошкор этилмаган. Янги чекловлар келишилгани бўйича ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо давлатлар тўққизинчи санкциялар пакетини келиша олмагани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, музокара иштирокчилари келишувга жуда яқин турган, аммо улар айрим давлатлар, жумладан, Полшанинг эътирозларини еча олмаган.

Келишмовчилик бошқа нарсалар қаторида, ЙИ Россия ўғитларини Европа портлари орқали ҳатто санкциялар рўйхатида бўлган россиялик ишбилармонларга тегишли компаниялар учун ҳам экспорт қилишдаги чекловларни енгиллаштириши керакми деган масала эди.

Баъзи Европа давлатлари ўғитларга чекловлар ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда деб ҳисоблаган. Қолганлар эса санксийларнинг енгиллаштирилиши ўғит ишлаб чиқарувчи россиялик ишбилармонларга олдинроқ қўлланган чекловларни айланиб ўтиш имконини беради деган.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг декабрь бошларидаги баёнотида айтилишича, Еврокомиссия Россияга қарши янги, тўққизинчи санкциялар тўплами бўйича таклифлар киритган. Янги чекловлар пакетига қуйидагилар киритилган:

  • 200 га яқин жисмоний ва юридик шахслар;
  • Россиянинг янги учта банкига қарши чеклов чоралари;
  • Россиянинг учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни тўғридан-тўғри ҳамда Эрон каби учинчи давлатлар орқали олиб киришига чекловлар;
  • Россия ҳарбий компанияси томонидан ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулотлар учун экспорт назоратининг янги чекловлари;
  • тўртта рус телеканали.

Аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлагани, шунингдек, ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллагани ҳамда Европа Иттифоқи Туркияга ҳам санкция қўллаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди