Ўзбекистонда туристик саёҳат хизматлари нархи қанчага ошгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2022 йилнинг ноябрь ойида туристик саёҳат хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ой мобайнида ўзгармаган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, туристик саёҳат хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 8 фоизга қимматлашган.
Туристик саёҳат хизматлари нархлари 2021 йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 8,6 фоизга ошгани кузатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилган, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганди.