Россия ТИВ Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқи музокараларига изоҳ берди
Россия газ иттифоқи бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон билан музокаралар давом этмоқда, мунозараларнинг ОАВ талқинига ишонмаслик керак. Бу ҳақда Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Юрий Cентюрин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москвада «музокаралар бўйича шериклардан олинган иқтибослар медиа маконда қандай пайдо бўлиши, контекстдан юлиб олинганига» эътибор қаратилган.
“…Айниқса, Ўзбекистонда бунга урғу берилмоқда. Ва шундан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз бу ишни қандайдир тарзда қабул қилмаяпти, деган хулосага юзага келмоқда. Ҳозирда музокаралар якунланмаган, улар давом этяпти», — дейди Cентюрин.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқида иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди. Кейинроқ бу Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ташиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.