Руслан Нурудинов икки карра жаҳон чемпионига айланди

Ўзбекистон вакили Руслан Нурудинов оғир атлетика бўйича Колумбияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 килограмм вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бу билан Нурудинов икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Нурудинов даст кўтариш машқида 177 килограмм, силтаб кўтаришда 220 килограмм ва умумий ҳисобда 397 килограмм билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилган. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ўзбекистонлик спортчи энг яқин таъқибчисини 8 килограммга ортда қолдиришга эришган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионадида эркаклар, -109 килограмм:

  • Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) — 397 (177+220) килограмм;
  • Гиорги Чхеидзе (Грузия) — 389 (170+219) килограмм;
  • Рафаэл Кастилё (Колумбия) — 388 (174+214) килограмм.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Аввалроқ Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонгани, Саудия шаҳзодаси Аргентина устидан қозонилган ғалаба учун футболчиларга Rolls-Royce совға қилгани тўғрисида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023