Тошкентда 23 ёшли йигит холасининг ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда холасининг ўғлини пичоқлаб ўлдирган 23 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Тошкент шаҳар судлари Bugun.uz’га бу бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, жиноят иши қўзғатилишига 2022 йил 7 август куни соат 23:00 ларда Чилонзор туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан 29 ёшли йигит қорин ва чап кўкрак қафасига санчиб-кесилган тан шароҳати туфайли вафот этгани ҳақида хабар келиб тушгани сабаб бўлган.

Аниқланишича, 23 ёшли йигит ўзининг қариндоши (холасининг ўғли) ҳисобланган жабрланувчи билан узоқ муддатдан буён низода бўлган. Натижада жабрланувчи судланувчини куракда турмайдиган сўзлар, яъни судланувчининг онасини ҳақоратлаб сўккани сабабли, жабрланувчини ўлдириш қасди пайдо бўлган ва уни қасддан ўлдириш режасини тузган.

Хусусан, судланувчи ўзининг ушбу жиноий режасини амалга ошириш мақсадида 7 август куни жабрланувчи билан телефон орқали ўзаро жанжаллашган. Жабрланувчи уни SMS хабарларда онасидан ва бошқа ҳақоратли сўзлар билан сўккани сабабли судланувчи  жабрланувчини қасддан ўлдириш мақсадида уни «Дўмбиробод» МФЙ, Ўсмир кўчасидаги болалар майдонига чақирган.

Судланувчи шу куни соат тахминан 21:00 ларда ўзи яшаб келган уйидан ўткир тиғли пичоқни олиб чиққан. Холаваччаси билан учрашиб, у билан ушбу болалар майдончасида бўлган фуқароларнинг кўз ўнгида жабрланувчи билан муштлашган, муштлашув вақтида ўзи билан олдиндан олиб келган пичоғи билан уни қасддан ўлдириш мақсадида қорин олд соҳаси ва чап кўкрак қафасига тиқиб, унга турли даражадаги оғир тан жароҳатлари етказган.

Шундан сўнг йигит воқеа жойидан яширинган ва ўзи томонидан содир қилган ўта оғир жиноят изларини йўқотиш мақсадида эгнида бўлган кийимларини ахлатхонага ташлаб, жиноят қуроли ҳисобланган пичоқни эса Сергели тумани «Ўзгариш» мавзесидан оқиб ўтувчи каналга улоқтириб юборган.

Жабрланувчи йўловчи автомашинада тоғаси томонидан касалхонага олиб кетилаётган вақтда олган оғир тан жароҳатлари натижасида йўлда вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган йигит 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ Тошкентда гўшт талашган талабалардан бири шеригини пичоқлаб қўйгани, Андижонда икки киши қарздорлик сабаб танишини пичоқлаб ўлдиргани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди