Туркия компанияси Фарғона водийсида «ақлли йўл» тизимини жорий этишга 10 млн доллар инвестиция киритади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кеча туркиялик инвестор, ахборот тизимларига ихтисослашган Streat компанияси раҳбари Зейнеп Йилдирим билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, унда автомобиль йўлларида Туркия инвестицияси ҳисобидан «ақлли йўл» тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинган.

Водий вилоятларида амалга ошириш режалаштирилаётган ушбу лойиҳа учун 10 миллион доллар тўғридан-тўғри хориж сармоясини йўналтириш кўзда тутилаётганини маълум қилган Зейнеп Йилдирим автотранспорт оқимини бошқариш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ушбу тизим жорий этилган хориждаги ҳудудларда эришилган ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашган.

Қайд этилишича, «Ақлли йўл» тизими йўл-транспорт ҳодисаларини, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. Тўлалигича инсон омилисиз ишлайдиган ушбу тизим қуёш энергияси ёрдамида ишловчи инфрақизил нурларга эга радарлар ҳамда камералар, электрон таблолар билан жиҳозланган бўлиб, унда керакли вазиятларда ҳодиса жойига йўл ҳаракати хавфсизлиги, тез ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларини автоматик чақириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, сим карталар ёрдамида интернетга уланиш имконияти ҳамда электр тармоғи тортиш эҳтиёжи йўқлиги бу тизимни қисқа муддатда исталган ҳудудда жорий этиш имконини беради. Тизим тезликни ошириш, қизил чироқда ўтиш, қоидани бузган ҳолда қувиб ўтиш, хавфсизлик камарисиз ҳаракатланиш, қоидага ҳилоф равишда бурилиш, йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган қисмида қоидага амал қилмаслик ва бошқа кўплаб ҳолатларда муайян ҳудудда ёки йўл қисмида тўла назоратни таъминлайди.

Учрашувда вилоятда «Ақлли йўл» тизими жорий этиладиган ҳудудларни белгилаш юзасидан ҳамкорликда ишни ташкил этиш ҳамда яқин муддатда лойиҳани амалга оширишга киришиш юзасидан аҳднома имзолашга келишиб олинган.

Аввалроқ Қашқадарёда 3,4 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖга айлантирилгани, Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда 480 млн долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши тўғрисида хабар берилганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди