Бухородаги «метан заправка»ларининг иш вақтига ўзгартириш киритилди
Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Бухородаги метан «заправка»лари 18 декабрдан бошлаб ўз иш фаолиятини ҳар куни 7:00 дан 15:00 га қадар олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёдаги газ «заправкалар»га чекловлар жорий этилгани, Фарғона водийсида автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти қисқартирилгани ҳамда давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқлангани ҳақида хабар берилганди.