Кикбоксинг. Ўзбекистонлик 8 нафар спортчи финалда баҳс олиб борди
Таиланднинг Банкок шаҳрида Кикбоксинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда 18 та давлатдан 379 нафар спортчи қатнашмоқда. Аввалроқ Ўзбекистонлик 19 нафар спортчи финалга йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 17 декабрь куни финалга йўланмани қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтди. Унга кўра, 8 нафар ўзбекистонлик кикбоксчи финалда қатнашиб, 4 та олтин ва 6 кумуш медални қўлга киритишди. Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиблари:
- Косолапов Сергей – 69 килограмм вазн тоифасида;
- Таирова Дилрабо – 55 килограмм вазн тоифасида;
- Чориева Малика – 65 килограмм вазн тоифасида;
- Содиқов Асилбек – 60 килограмм вазн тоифасида.
Шунингдек, кумуш медаль соҳиблари:
- Таирова Дилрабо – 55 килограмм вазн тоифасида;
- Чориева Малика – 65 килограмм вазн тоифасида;
- Истамов Зарифжон – 60 килограмм вазн тоифасида;
- Носиров Жамолиддин – 71 килограмм вазн тоифасида;
- Холматов Темурбек – 81 килограмм вазн тоифасида;
- Мусоев Шерали – 51 килограмм вазн тоифасида.
Мусобақалар эртага, 18 декабрь куни ҳам давом этади.
Аввалроқ Таиландда бўлиб ўтаётган мусобақада беш нафар ўзбекистонлик спортчи финалга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.