Мармардан ясалган Fiat автомобили, гольф машинасида сайр қилаётган фил, пайвандчи кийимини кийган Сунак — 16 декабрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россиянинг Киевга берган йирик ракета зарбалари пайтида одамлар метро бекатида бошпана топишмоқда.

Фото: Reuters

Украина ҳарбийлари Харьков вилояти Купянск ҳудуди чеккасидаги Кившаровка қишлоғи яқинида йўқ қилинган рус танкини кўздан кечирмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Перу пойтахти Лимада намойишчилар Адлия саройи олдида полиция билан тўқнашди. Фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг дастлабки 20 соат ичида камида олти намойишчи ҳалок бўлган ва президент истеъфога чиққанидан кейин 11 декабрдан бери 14 киши қурбон бўлган.

Фото: EPA

Перу пойтахти Лимада собиқ президент Педро Кастильо тарафдорлари (чапдан) Конгресс президенти Хосе Уилямс, бош прокурор Патрисия Бенавидес ва Перунинг янги президенти Дина Болуарте тасвирланган қўғирчоқларни ушлаб туришибди. Пайшанба куни Перу суди Кастильони 18 ойга озодликдан маҳрум қилганди.

Фото: AP Photo

Перунинг Лима шаҳрида собиқ президент Педро Кастильонинг ҳокимиятдан ағдарилишига сабаб бўлган бир ҳафталик норозилик намойишларидан сўнг ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фото: Reuters

Жанубий Африка Республикасининг Ёханнесбург шаҳрида ҳукмрон Африка Миллий Конгрессининг 55-миллий конференциясига келган делегатлар қўшиқ куйламоқда.

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шольц ва Литва президенти Гитанас Науседа Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи етакчилари саммитида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Шимолий Кореянинг расмий марказий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган фотосуратда олий раҳбар Ким Чен Иннинг янги двигатель синовида қатнашаётгани тасвирланган.

Фото: KCNA/EPK

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак пайвандчи Браян Уолш билан Шимолий Ирландиядаги Harland & Wolff кемасозлик заводига ташриф буюрди.

Фото: Getty Images

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Ипанема пляжида футбол ўйнаётган одамалар.

Фото: Xinhua/Rex/Shutterstock

Англиянинг шимоли-шарқий қирғоқларида эрта тонгда итини сайр қилдираётган одамлар.

Фото: PA

Италиянинг Турин шаҳрида сассом Назарено Биондо Каррара мармаридан ясалган Fiat 500 автомобили ҳайкали ичида суратга тушмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Конго Демократик Республикасида М23 исёнчилари шаҳарнинг асосий таъминот йўлларини кесиб ташлаганидан сўнг, мототциклчи қопда кўмир ташимоқда. Йўлларнинг тўсиб қўйилиши эса нархларнинг ошишига олиб келди ва келажакдаги ҳужум унинг иқтисодиётига путур этказади деган қўрқувни уйғотди.

Фото: AFP/Getty Images

Махсус либосларни кийган мухлислар Лондондаги Александра саройида PDC World Darts мусобақасини томоша қилмоқда.

Фото: EPA

Таиланднинг Паттая ҳудудидаги фестивалда фил ўйинчоғи билан гольф машинасида сайр қилаётган киши.

Фото: Neato/Rex/Shutterstock

Рождество чироқлари билан ёритилган поезд Буюк Британиянинг Альтон ҳудуди яқинида ҳаракатланмоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ташкил қилинган Янги йил байрами тадбирлари доирасида савдо маркази ичидаги болалар майдончасида ўйнаб, сунъий қор устида сирғалиб кетаётган қизча.

Фото: Reuters

Кениянинг Момбаса шаҳрида ўнинчи бор ўтказилаётган Тонг-Ил Му-Ду халқаро жанг санъатлари чемпионати олдидан спортчилар пляж кўргазмасида чиқиш қилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида мамлакат армияси аскарлари Вижай Дивас байрами пайтида олов билан томоша кўрсатмоқда.

Фото: SOPA/Rex/Shutterstock
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео