Москвада мигрантлар орасида инфекция тарқалишни бошлади

Москвада мигрантлар орасида менингококк инфекцияси тарқалаётгани маълум қилинди.

Фото: «РИА Новости»

Москва шаҳрининг бош санитар шифокори Елена Андрееванинг таъкидлашича, Москвада менингококк инфекцияси билан боғлиқ оғир вазият, асосан меҳнат муҳожирларида ушбу инфекция аниқланмоқда. Унинг сўзларига кўра, ёз ойидан буён касалланишлар сони кўпаймоқда.

Андрееванинг айтишича, ҳукумат вакцинани давлат захирасидан юборган ва ҳозирда бирламчи тиббий ёрдам мутахассислари дала гуруҳлари билан мигрантларни эмлашмоқда. Шунингдек, шифокор «жуда оғир клиник кўриниш, ўлим, юқумли инфекция» борлигини ҳам таъкидлади.

«Шаҳарда менингококк инфекцияси бўйича қийин вазият ҳукм сурмоқда. Асосан мигрантларда ушбу инфекция аниқланмоқда. Меҳнат муҳожирлари Москвага иммунитет жиҳатидан мутлақо «тоза» келгани ва шу сабабли улар касал бўлишмоқда. Бугун биз шаҳарни менингококк инфекцияси билан қопламаслик учун барча тайёргарлик блокини ишлаб чиқдик», — деди Елена Андреева.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўн ойида меҳнат муҳожирлари орасида 32 та касаллик ўчоғи аниқланган.

Аввалроқ Россияда чўчқа гриппи тарқалишни бошлагани ҳамда Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилиши ҳақида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео