Президентнинг Учтепага ташрифидан кейин Тошкентнинг барча туманларида ободонлаштириш ишлари ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига ташрифидан кейин Тошкент шаҳрининг барча туманларида 14-17 декабрь кунлари ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 14-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев коммунал хизматлар сифати билан танишиш мақсадида Учтепа туманидаги маҳаллаларга ташриф буюрганди ҳамда маҳалладаги вазият Президентнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлганди.

Қайд этилишича, ободонлаштириш тадбирларида кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, том қисми, ертўлалар тозаланиб, чироқлар ўрнатилиб, спорт ва болалар майдончалари таъмирланган. Хусусан:

Бектемир туманида 7 та маҳалла ҳудудидаги 105 та кўп қаватли уй, жами 32 минг квадрат метр майдон тозаланди. Жумладан, 11 та электр шит тартибга келтирилди, кириш йўлакларига 22 та ҳаракат датчик ўрнатилди;

Мирзо Улуғбек туманида 9 маҳалла ҳудудидаги 324 та кўп қаватли уй ободонлаштирилиб, жами 112,8 минг квадрат метр майдон тозаланди. Шунингдек, 18 та электр шит тартибга келтирилди ва кириш йўлакларига 36 та ҳаракат датчикли чироқ ўрнатилди;

Шайхонтоҳур туманида 4 та маҳалла ҳудудидаги 47 та уй ободонлаштирилди. Тадбир давомида 14,5 минг квадрат метр майдон тартибга келтирилди. Бундан ташқари, 14 та электр шит тартибга келтирилди. 14 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди;

Яккасарой туманида 6 та маҳалла ҳудудидаги 132 та кўп қаватли уйда ободонлаштириш олиб борилди. Жами 121,5 квадрат метр майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга11 та электр шитлар тартибга келтирилди, кириш йўлакларига 26 та ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди;

Сергели туманида 4 та маҳаллада 115 кўп қаватли уйда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида жами 12,7 минг квадрат метр майдон ободонлаштирилди. Шунингдек, 22 та электр шит тартибга келтирилди, 32 та кириш йўлакларга ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди;

Яшнобод туманида 5 та маҳаллада 148 та уйда ободонлаштирилди. Уйларга туташ ҳудуддаги 18 минг квадрат метр майдон ободонлаштирилди. Бундан ташқари, 19 та электр шит тартибга келтирилди, 24 та ҳаракат датчикли чироқ ўрнатилди;

Юнусобод туманида 6 та маҳалла ҳудудидаги 124 та уйда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жами 115,2 кв адрат метр майдон ободонлаштирилди. Шунингдек, 16 та электр шит тартибга келтирилди, 30 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди.

 

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди