Тошкент шаҳрида байрам арчалари қаерларга ўрнатилиши маълум бўлди — рўйхат
Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.
«Тошкент аҳолиси ва меҳмонларини байрам сайилларига таклиф қилиб, арча ўрнатилган манзилларни эътиборингизга ҳавола этамиз», — лейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган янги йил арчаларининг манзиллари қуйидагича:
- Юнусобод тумани:
- шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон;
- Шайхонтоҳур тумани:
- «Наврўз» боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ёнида;
- Tashkent city боғи;
- Мирзо Улуғбек тумани:
- Central Park (собиқ Тельман) боғи;
- «Янги Ўзбекистон» боғи;
- «Локомотив» боғи;
- Чилонзор тумани:
- Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- «Humo Arena» муз саройи олдидаги майдон;
- Миробод тумани:
- Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- Бектемир тумани:
- Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон;
- Сергели тумани:
- «Марказий хиёбон» боғи;
- Янгиҳаёт тумани:
- Index савдо мажмуаси;
- Олмазор тумани:
- «Беруний» метро бекати яқинидаги майдон;
- Учтепа тумани:
- «Сеул эко» боғи;
- Яккасарой тумани:
- «NEXT» кўнгилочар-савдо маркази;
- Яшнобод тумани:
- Ашхобод боғи;
- «Авиасозлар» саройи олдидаги майдон.
Аввалроқ Ўзбекистонда давлат ташкилотларига Янги йил корпоративини ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилганди.