Хоразм вилояти ҳокими ўз лавозимидан озод этилди
Президентининг фармони билан Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Президент маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабаати билан лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.