Зеленский Путин билан рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида Владимир Путинни «рингга» таклиф қилди.

Фото: Twitter

Украина президенти ҳақиқий эркак муаммоларни воситачиларсиз ҳал қилишини ва Путин билан исталган вақтда рингга чиқишга тайёрлигини тушунтирди.

«Ҳақиқий эркак, кимгадир хабар етказмоқчи бўлса ёки унинг юзига мушт туширмоқчи бўлса, буни ўзи қилади. Путин билан эртагаёқ дуэлга чиқишга тайёрман», — дейди Зеленский.

Бундан ташқари, Владимир Зеленский ҳамкасби Россия президенти Владимир Путин билан шахсий музокарага тайёр эканини айтди.

«Саккиз йил давомида биз Россия Федерацияси билан гаплашмоқчи бўлдик. Ҳозир жамият бунга ижобий муносабатда эмас. Шунга қарамай, мен президент сифатида Путин билан гаплашишга тайёрман, фақат у билан, унинг воситачиларисиз ва шартнома шартларида гаплашишга тайёрман. Бу ультиматум эмас, мулоқот», — деди Зеленский.

Аввалроқ The Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» деб эълон қилгани, Зеленский Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айблангани, Зеленский урушни тўхтатишнинг 10 та шартини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео