Ўзбекистонда 20-23 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 20-23 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 декабрда баъзи жойларда бир оз қор ёғади, 21-23 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража совуқ, Устюртда 13-16 даража совуқ, 21 декабрда 4-9 даража совуқ, кундузи 20 декабрда 0-5 даража илиқ, 21-23 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, 22-23 декабрда 2-7 даража совуқ, кундузи 20 декабрда 3-8 даража илиқ, 21 декабрда 0-5 даража илиқ, 22-23 декабрда 2-7 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 6-11 даража совуқ, 21 декабрда 4-9 даража совуқ, кундузи 20 декабрда 0-5 даража илиқ, 21-23 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-21 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 22-23 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 20 декабрда 8-13 даража илиқ, 21-23 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 20 декабрда 8-13 даража илиқ, 21-23 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 20-21 декабрда 2-7 даража илиқ, 22-23 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 21-22 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 21-23 декабрда 4-9 даражагача пасаяди, кундузи 3 даража — совуқ 2 даража илиқ бўлади.