Путин ва Зеленскийнинг ажабтовур ҳайкалчаси, Мессининг ҳавода учиб юрган 18 метрли либоси, АҚШ гўзаллик танлови ғолиблари — 17 декабрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Киев марказидаги қор қоплаган хиёбондан ўтиб бораётган аёл.

Фото: AFP

Португалия пойтахти Лиссабонда Эрон тузумига қарши намойишга чиққан этник форс кишиси.

Фото: EPA

Франция полицияси Лион яқинидаги Волх-эн-Велин шаҳрида 10 киши ҳалок бўлган уй-жой биносидаги ёнғин содир бўлган жой яқинида юрибди.

Фото: Reuters

Испаниянинг Каталония шаҳридаги дўконда намойиш этилган Путин ва Зеленскийнинг ўзига хос ҳайкалчаси. «Каганерлар» деб аталувчи ушбу турдаги ҳайкалчалар келгуси йил учун фаровонлик ва омад олиб келишига ишонилади.

Фото: Reuters

Швейцарияда 84-марта ўтказилаётган анъанавий йиллик Рождествоолди чўмилиш фестивалида қатнашаётган одамлар Женева кўлига шўнғишларидан олдин бир-бирларига совуқ сув сепишмоқда.

Фото: EPA

АҚШнинг Коннектикут штати, Ункасвилл шаҳридаги казинода ўтказилган Америка гўзаллик танловида мамлакатнинг энг гўзал аёли деб топилган икки қиз хайратини яширмаяпти.

Фото: AP Photo

Ноанъанавий усулда совғаларини етказишга бел боғлаган Қорбобо.

Фото: Reuters

Африка қитъасида жойлашган Сенегал Ҳиндистондан импорт қилинадиган ғаллага қарамликни тобора камайтириш учун курашмоқда.

Фото: AFP

Булутлар орасидан кўриниб турган Туркия пойтахти Анқара шаҳри.

Фото: Anadolu Agency

Қирғизистондаги тоғлардан бирида камерага тушиб қолган қор қоплони.

Фото: Reuters

Қатарнинг Ал-Шаҳания шаҳридаги ипподромда бўлиб ўтган «2022 World Cup and Camels» тадбирида одамлар дунёда биринчи марта туяларда қўл тўпи ўйнамоқда.

Фото: Anadolu Agency

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Лука Модрич Жаҳон чемпионати бронза медаллари учун баҳсда Марокаш устидан қозонлиган ғалабадан сўнг. Жаҳон чемпионатидан кетма-кет икки бор медаль билан қайтаётган футболчи учун ушбу турнир катта эҳтимол билан охиргиси бўлди.

Фото: AFP

Лука Модрич ғалабани отаси билан нишонламоқда.

Фото: Telegram

Марокаш футболчиси ва Жаҳон чемпионатининг кашфиётларидан бири Софян Амрабат Хоравтиядан учралган мағлубиятдан сўнг.

Фото: Telegram

Хорватия терма жамоаси Россиядаги Жаҳон чемпионтида иккинчи ўринни қўлга киритганидан сўнг 4 йил ўтиб яна совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Фото: AFP

Аргентинанинг Розарио шаҳридаги Монументо а ла Бандера мажмуасида футбол юлдузи Лионел Мессининг фамилияси туширилган 18 метр узунликдаги Аргентина терма жамоаси либоси намойиш этилди.

Фото: Reuters
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда