Қашқадарёда 45 ёшли эркак молхонада ўзини осиб қўйди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани, Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини-ўзи осиб вафот этган.
«Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда», дейилади прокуратура хабарида.
Мавзуга доир: Тошкентда 12 ёшли қиз ўзини осиб қўйди
Аввалроқ Хоразм вилояти ИИБ ходими ўз жонига суиқасд қилгани, Наманганда 29 ёшли ХТБ ходими ўзини осиб қўйгани, Самарқандда беш нафар боланинг онаси ўзини осгани тўғрисида хабар берилганди.