Қирғизистонда гриппнинг барча ҳолатлари ичида чўчқа гриппининг улуши 96 фоизга етди

Қирғизистонда вируслар келтириб чиқарадиган касалликлар орасида чўчқа гриппининг улуши 96 фоизга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти директори Султон Абдуқодировга таяниб, Kaktus media хабар берди.

Нашр мухбири томонидан вирус ҳали ҳам қўрқинчли ёки йўқлиги қабилида сўралган саволга департамент директори «Ҳа, қўшни мамлакатларда кунлик ўсиш ва касалланишни ҳисобга олган ҳолда», — дея жавоб берган.

Унинг айтишича, кўп йиллик динамикаларга кўра, грипп билан касалланишнинг энг юқори даражаси январь ойининг ўрталаридан охиригача давом этиши мумкин. Аммо вируснинг кучайишига қараб бу яна ҳам эртароқ содир бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.

Абдуқодировдан касаллик бўйича келгуси кутилмалар сўралганда, башорат қилишга ҳали эрта эканлигини айтган.

У шу муносабат билан одамлардан гриппга қарши эмланишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда чўчқа гриппи тарқалиши тезлашгани ҳақида хабар берилганди. Бунинг ортидан мамлакатдаги 500 дан ортиқ мактаблар карантинга ёпилган. Шунингдек, декабрь ойининг бошларида Россияда ҳам чўчқа гриппи тарқала бошлаганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда