Самарқандда маҳалла раиси аёлларга шилқимлик қилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди
Самарқанд Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вилоятдаги маҳалла раисларидан бири аёлларга шилқимлик қилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик Ҳикматулло деган маҳалла раиси вилоят ҳокимини номини сотиб, иш қилиб юборгани айтилган хабарлар тарқалди.
«Бу ҳам етмаганидек, маҳаллада аёлларга шилқимлик қиларкан. Эри Россияда мусофирликда дегани, сен уларга эрлик қиласан денгани эмас, эй ифлос! Ҳикматулло сен ишонган одам сени лавозимингда олиб қола олармикана?!» дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолатни ўрганиш бошланган.
Аввалроқ Тошкентда депутат маҳалла раисини сўккани, Тошкентда маҳалла раиси ногирон эркакни тепгани, Самарқандда «қиморхона очган» маҳалла раиси ўз аризасига кўра ишдан бўшагани тўғрисида хабар берилганди.