Смартфонлар, маиший техника, кийим-кечак: Ўзбекистон аҳолиси Янги йилда қандай совға олишни хоҳлайди?

Uzum Market мутахассислари ўзбекистонликлар Янги йил байрамида қандай совға олишни исташини ва ўз яқинларига нима совға қилишни режалаштираётганига аниқлик киритди.

Унга кўра, совғалар қаторидан смартфонлар, маиший техника, кийим-кечак ва аксессуарлар жой олди, яъни 26 ёшгача бўлган ёшлар смартфонни орзу қилса, нисбатан катта ёшли аҳолиси совға сифатида маиший техника олишдан хурсанд бўлади. Ва албатта, ёшлар тўй, романтик саёҳат ва болалар ҳақида ҳам орзу қилади.

Мамлакатнинг 5000 дан ортиқ аҳолиси иштирок этган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ўзбекистонликлар Янги йилга тайёргарлик кўришга пухта ёндашади — сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи совғаларни олдиндан сотиб олишини айтган. Шу билан бирга, мамлакат аҳолисининг 86 фоизи байрамни уйларида, фақат энг яқин инсонларидан 2-3 тасини таклиф қилган ҳолда нишонлашни режалаштирмоқда.

Бу йил энг кўп истак билдирилган совғалар рўйхатида: смартфонлар, маиший техника, кийим-кечак ва аксессуарлар ўрин эгаллаган. Қизлар, шунингдек, ширинликлар, гуллар ёки тақинчоқлар олишдан, эркаклар эса соат ёки ноутбукдан хурсанд бўлишини таъкидлаган. Китоблар ҳам энг яхши совға унвонини сақлаб қолган — сўровномада қатнашганларнинг, тахминан, 10 фоизи уй кутубхонасини мамнуният билан тўлдиришини айтиб ўтган.

Сўровнома маълумотларини Uzum Market статистикаси ҳам тасдиқлайди: декабрь ойининг иккинчи ҳафтасида сайтда смартфон ва маиший техника савдоси 20 фоизга, кийим-кечак ва пойабзалга талаб 40 фоизга ортган, ширинликлар эса 2 баравар оммалашган. Фойдаланувчилар уй безаклари ҳақида ҳам унутгани йўқ: арча, ялтироқ тасмалар ва байрамона Янги йил либослари ҳам сотувда еткачилар қаторида турибди.

«Бугунги кунда Uzum Market маркетплейсида мижозларимиз бутун оила аъзолари учун совғалар топишлари ва уларни тезкор етказиб бериш хизмати орқали ягона сайтдан буюртма қила олишлари учун йирик брендларнинг ҳам, маҳаллий сотувчиларнинг ҳам 100 000 дан ортиқ турдаги товарлари намойиш этилмоқда. Янги йил совғаларини харид қилиш жараёни янада қизиқарли бўлиши учун эса 16 декабрь куни платформада ўн минглаб товарлар, жумладан, смартфонлар, Янги йил салатлари учун яшил нўхатлар, болалар ўйинчоқларига 80 фоизгача чегирмалар билан Янги йил олди арзонлаштирилган сотуви бошланади», — дейди Узум Маркет маркетплейси бош директори ўринбосар Акмал Раҳимов.

Реклама

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023