Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди

Қалин туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Тошкент ва Наманган халқаро аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports matbuot xizmati хабар берди.

Қайд этилишича, қалин туман Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY614 (Москва—Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатилишига сабаб бўлган. Бортида 214 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 03:23 да Бухорога келиб қўнган. Шунингдек, HY426 (Деҳли—Тошкент) рейси ҳам Бухоро аэропортига йўналтирилган. Кўриш яхшиланганидан кейин иккала самолёт ҳам Тошкентга қайтиб учиб кетган.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY23/24 (Тошкент—Бухоро—Тошкент) рейси бироз кечиктирилган. ҲЙ23 рейси маҳаллий вақт билан 10:52 да Бухорога келиб қўнган ва 11:53 да Тошкентга жўнаб кетган.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9662 (Екатеринбург—Тошкент), HY3196 (Сеул—Тошкент), HY274 (Истанбул—Тошкент), HY708 (Владивосток—Тошкент), HY9646 (Москва—Тошкент) йўналишларидаги рейслари Навоийдаги муқобил аэродромга йўналтирилган. Шунингдек, Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Минералние Води—Тошкент йўналиши бўйича AFL1870 рейси Навоийга жўнатилган.

Uzbekistan Airways’нинг HY18 (Нукус—Тошкент) ва HY336 (Жидда—Тошкент), Озарбайжоннинг «Азал» авиаташувчисининг AHY5031 (Боку—Тошкент), Fort Aero’нинг FRX513 чартер рейси Самарқандга муқобил аэродромга жўнаб кетган. Перм — Наманган йўналиши бўйича HY9802 рейси Фарғона аэропортига йўналтирилган ва маҳаллий вақт билан соат 01:51 да Фарғонага келиб қўнган.

HY9620/9619 (Москва—Наманган—Москва) рейси учиш вақти 18 декабрдан 19 декабрга ўзгартирилган. Самолёт белгиланган аэропортга маҳаллий вақт билан 16:10 да жўнайди.

19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 га белгиланган HY9619 (Наманган—Москва) рейси эса 20 декабрга кўчирилган. Узбекистан Аирwайс авиакомпаниясининг HY9805 (Наманган—Самара) ва HY9806/9829 (Самара—Наманган—Екатеринбург) рейслари ҳам кечиктирилган.

S7 авиакомпаниясининг СБИ5567/5568 (Новосибирск—Наманган—Новосибирск) рейси; Air Arabia авиакомпаниясининг G785 (Наманган—Шаржа) ва G785 (Шаржа—Наманган—Шаржа) рейслари; Red Wings авиакомпаниясининг WЗ4483/4484 рейслари (Москва—Наманган—Москва); шунингдек, Jazeera Airways’нинг J9645 рейси (Қувайт—Наманган—Қувайт) Наманганда об-ҳаво шароити яхшиланмагунча кечиктирилган.

«Наманган аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун чекловлар ҳамон амалда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда ноқулай об-ҳаво туфайли Минск ва Бокудан учган самолётлар Самарқандга йўналтирилгани, Ўзбекистон Франциядан 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олиши, Самарқанд аэропорти самолётлар парвози учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео