Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида учта академик лицейга ҳужжат топширишга рухсат берилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» қарор жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади. Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Бундан ташқари, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказишни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади ҳамда академик лицейнинг тегишли йўналишида ўқиш учун келиб тушган аризалар сони белгиланган қабул параметрига 2:1 нисбатдан кам бўлган ҳолларда мазкур йўналиш бўйича қабул параметрларини тегишли ўқув йили учун аризалар сонига нисбатан икки баравар қисқартирилади.

Хабарда келтирилишича, академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш ва ўқишга қабул қилишга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши мумкинлиги, шунингдек, Ўзбекистонда техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш тизими бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023