«Ҳар қандай радикаллашувга йўл қўймаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида жамиятда учраётган радикаллашувлар ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг қайд этишича, бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаяпти.

«Лекин такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?

Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Президент 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланишини маълум қилганди. «Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишга мажбур қилиш керак», — дейган эди Президент.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда