InfinBank Visa карталаридан амалга ошириладиган ўтказмалар учун комиссияни бекор қилди

Янги йил ҳам эшик қоқмоқда. Бундай кунларда яқинларга совға улашишнинг шукуҳи ҳам ўзгача. Ҳали яқинларингизни қандай совға билан хурсанд этиш борасида бир қарорга келмаган бўлсангиз, унда барчага манзур келадиган вариантдан фойдаланинг, яъни ўзингизга қадрли инсонларга пул юборинг.

Маҳаллий ва халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишнинг жуда кўп усуллари мавжуд: масалан, онлайн тўлов хизматлари, банкларнинг хизмат кўрсатиш офислари, почта бўлинмаларида пул юбориш. Бироқ пул юбораётганда хизмат учун мажбурий комиссия олиниши ҳеч кимга сир эмас, баъзида бундай комиссия ғоятда юқори ҳам бўлиши мумкин. InfinBank ортиқча комиссияларни бартараф этишда илдам қадам ташламоқда – банкда Uzcard карталари орасидаги ўтказмалар учун паст комиссия (0,25 фоиз) белгиланган, Humo карталаридан амалга оширилган ўтказмалар учун комиссия мавжуд эмас, «Ноль» тарифида Visa картасидан тўланганда комиссия бекор қилинган, 15 декабрдан эса Visa тўлов тизими карталари орасида бепул ўтказмалар йўлга қўйилди.

Нима учун Visa Direct тизими орқали пул ўтказишни танлаган маъқул? Қуйида бунинг 6 та инкор қилиб бўлмас устунлигини санаб ўтамиз:

  1. халқаро ўтказмаларни амалга ошириш имконияти. Visa Direct яқин хориждаги мамлакатлардаги қариндошлари ва яқинларига мунтазам пул юборувчи инсонлар учун чинакам топилма;
  2. минимал сондаги реквизитлар зарур холос. Пул юборувчига олувчи картасининг 16 хонали рақамини билиш кифоя. Одатда халқаро ўтказмаларнинг бошқа усулларидан фойдаланилганда, адресатнинг тўлиқ исми, яшаш шаҳри, шахсни тасдиқловчи ҳужжат тафсилотларини маълум қилиш талаб этилади;
  3. онлайн тартибда ўтказиш. Банкка бориш, навбатда туриш, пул ўтказмаси учун комиссия тўлашга ҳожат йўқ, барчаси мобил иловада амалга ошади;
  4. қулайлик пулни мамлакатдаги барча банклар ва жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатларига ўтказиш мумкин;
  5. пулни ўша заҳотиёқ ўтказиш. 90 фоиз ҳолатларда пул бир зумда келиб тушади;
  6. хавфсиз ўтказмалар. Visa ўтказма ҳақидаги маълумотни ахборотларни шифрлаган ҳолда ҳимоялайди. Пулни олувчи томон ҳеч қандай хавотирсиз ўз картасининг рақамини юборувчига маълум қилиши мумкин (бошқа турдаги ҳеч қайси ахборотни узатиш мумкин эмас).

Ўзининг 15 йиллиги шарафига банк фойдаланувчиларга пулларни мобил илова орқали InfinBank Visa карталаридан Ўзбекистоннинг бошқа банклари карталарига ёки жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатларига ҳеч қандай комиссиясиз ўтказиш имкониятини ҳадя этади. Бунинг учун InfinBank иловасини юкланг, Visa картани расмийлаштиринг ҳамда тезкор ва ишончли ўтказмани амалга оширинг. Ҳатто замонавий қурилмалардан унча фаол фойдаланмайдиган катта ёшдаги авлод ҳам пулларни ҳеч қандай қийинчиликсиз ўтказа олади.

InfinBank хизматлари билан ўз яқинларингиз ҳақида қайғуринг.

Акция 2022 йилнинг 15 декабридан 2023 йилнинг 31 январига қадар амал қилади.

Сайт: infinbank.com

Facebook: @InFinBank

Instagram: @investfinancebank

Telegram-бот: @Infin_bank_bot

Мобил илова

Реклама

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023