Мбаппега тасалли бераётган Макрон, цирк томоша қилаётган папа, кўргазмада сайр қилаётган «қуён» — 19 декабрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Франция ва Аргентина ўртасидаги финал ўйинида бош билан зарба бераётган Оливе Жиру ва ҳайратдаги Мбаппе.

Фото: The Guardian 

Лионел Месси жамоадошлари билан голни нишонламоқда.

Фото: Reuters

Аргентинанинг голига нисбатан Франция термаси мухлисининг реакцияси.

Фото: Reuters

Аргентиналик футбол мухлислари ўз терма жамоасининг Франция устидан қозонилган жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонламоқда.

Фото: AP Photo

Ғалабани ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги учинчи кубокни нишонлаётган Аргентина терма жамоаси. Бунгача жанубий америкаликлар 1978 ва 1986 йиллардаги мундиалларда зафар қучган.

Фото: Reuters

Лионел Месси узоқ кутилган Жаҳон чемпионати кубогини ўпмоқда.

Фото: The Guardian

Франция футболчилари ва мураббий Дидье Дишам мағлубиятдан сўнг.

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэл Макрон Франциянинг мағлубиятидан сўнг Киллиан Мбаппега тасалли бермоқда.

Фото: Arabnews.com

Эммануэл Макрон ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Мартинес Мбаппега тасалли бермқода.

Фото: Twitter

Германиянинг Дуйсбург шаҳри ҳайвонот боғидаги коалалар.

Фото: AFP/Getty Images

Албания пойтахти Тирана осмонида кўринган чақмоқ.

Фото: Reuters

Франция шаҳарларидан бирида қуёш ботиши фонида кўриниб турган шамол турбинаси ва черков.

Фото: Reuters

Тинч океани устидан қуёш ботишини кузатаётган киши.

Фото: AP Photo

Қуёш ботар пайт Фижи соҳилидаги пляжда вақт ўтказаётган оила.

Фото: AFP/Getty Images

Канаданинг Ванкувер шаҳридаги қор билан қопланган кўча бўйлаб кетаётган одамлар.

Фото: Canadian Press/Rex/Shutterstock

Россиянинг Москва шаҳридаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида сайр қилаётган қуён кийимидаги киши.

Фото: Reuters

Киевдаги Софийска майдонида қуюқ туман пайтида одамлар Рождество арчаси ёнидан ўтишмоқда

Фото: Reuters

Венесуэланинг Каракас шаҳрида Қорбобо бош кийимини кийган бола «Santa Run» 10 километрлик пойгасидан кейин кўпикда ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Рим папаси Франсиск Ватикандаги Paul VI залида Санта-Марта институтининг болалари ва кўнгиллилари билан уюштирилган чиқишни томоша қилмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳридаги Олтин ибодатхонада миллий даражадаги салла боғлаш тадбирида сикх йигитлари селфи тушмоқда.

Фото: AFP

Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги Клав, Алекс да Силванинг ҳайкали. Нидерландия ҳукумати душанба куни Нидерландия бош вазири Марк Рутте нутқи билан қул савдосидаги роли учун расмий узр сўради.

Фото: AP Photo
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео