Ўзбекистонда 2022 йилнинг 11 ойи давомида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–ноябрь ойларида Cobalt автомобили энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг 11 ойида 90 239 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Шунингдек, ушбу давр мобайнида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони очиқланган:
- Cobalt — 90 239 дона;
- Gentra — 80 478 дона;
- Damas — 65 456 дона;
- Nexia-2 — 20 853 дона;
- Spark — 13 312 дона;
- Tracker — 4 916 дона;
- Volkswagen Caddy — 423 дона;
- Махсус енгил автомобиллар — 18 616 дона.
Аввалроқ Ўзбекистон автомобиль бозорида савдолар сезиларли ўсгани ҳақида хабар қилинганди.