Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда электромобилларни қувватлаш станциялари ташкил этилади

«Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби белгиланади.

Шунингдек, республикада 2024 йил якунигача электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Бунда:

  • 2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилиши;
  • халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилиши;
  • 2023–2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари «K–Savdo» ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилади.

2023 йил 1 январдан:

  • тадбиркорларга электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортларни қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш, реализация қилиш ҳуқуқи берилади;
  • транспортларни қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 декабргача фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та 4 каналли 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияси ўрнатилади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача:

  • электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;
  • асосий фаолият тури транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;
  • транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;
  • хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистон қанча электромобиль импорт қилгани маълум қилингани, электромобиль ва гибрид автомобиллар 2030 йилгача божхона божидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда