Россияда Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди — видео
Россия Давлат думаси вакили Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.
Россия Федерацияси Давлат Думаси вице-спикери Чернишов Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг манфаатларини қонунан мустаҳкамлаб қўйиш кераклиги ҳақида таклифини олқишлади ҳамда ушбу қарорни Россия ҳудудида ҳам жорий қилишни таклиф қилди
«Баъзи мактаб маъмуриятлари ўқитувчиларни ўзига хос бўлмаган ишларга мажбурламоқда. МДҲнинг бир қатор давлатларида ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича бундай чоралар аллақачон жорий қилинмоқда. Бу Россиядаги энг долзарб муаммолардан бири», — деди Чернишов.
У Ўзбекистонга ўхшаб ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги чоралар кўриш кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Саида Мирзиёевга Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ишлаб чиқилганини хабар берганди хамда Мирзиёева ўқитувчилар зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишни сўрагани ҳақида хабар берилганди