Сурхондарёда икки Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Термиз туманида тезликни меъёридан оширган ва йўл белгилари талабларига амалга қилмаган автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 19 декабрь куни соат 07:30 ларда М-41 автомобиль йўлининг 1609-километрида Термиз—Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 билан бошқа бир Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида Nexia-1 ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафар йўловчи ва Nexia-3’нинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, чорраҳага ўрнатилган светофорнинг ишламагани ЙТҲга сабаб бўлган. Йўл белгилари билан тартибга солинган ушбу чорраҳада Nexia-1 автомобили асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3’га йўл бермасдан, ҳаракатланиб чиқиб келган.

Термиз туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари Акмал Чоршанбиевнинг айтишича, светофор ноқонуний электр тармоғига улангани учун тармоқдан ажратиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Андижонда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкент вилоятида икки йўловчи автобуси пойга ўйнаши оқибатида ЙТҲга учрагани, Тошкентда автобус ва Lacetti тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео