The Economist журнали Украинани «йил давлати» деб эълон қилди

Британиянинг The Economist журнали 20 декабрь кунги сонида Украинани «2022 йил мамлакати» деб эълон қилди.

Фото: Сергей Майдуков

Таъкидланишича, 2013 йилдан бери биринчи марта «йил давлати»ни аниқлаш тортишувларсиз ва бир овоздан амалга оширилган. Шу билан бирга, The Economist ёзганидек, анъанага кўра, бу унвон сўнгги 12 ой давомида турли соҳалардаги ишларнинг яхшиланишига қараб бир давлатга берилади. Украинада эса Россия ҳарбий операцияси бошланганидан кейин вазият анча ёмонлашган ва иқтисодиёт қарийб ўттиз фоизга пасайган.

2021 йилда The Economist Италияни сиёсатдаги ютуқлари учун йилнинг энг яхши мамлакати деб атаган. Бундай унвон 2019 йилда мажбурий меҳнатга барҳам берилгани учун Ўзбекистонга ҳам берилган эди. Шунингдек, бошқа йилларда Колумбия (тинчликка эришилгани учун), Тунис (демократия томон қилинган танлов учун) каби мамлакатлар ҳам бундай номга лойиқ кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Буюк Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II «Йил кекса одами» мукофотини олишдан бош тортганди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади