Бинодан осилиб тушаётган Қорбоболар, Эстонияга ташриф буюрган Сунак ва Сеул марказидаги улкан қуён — 20 декабрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дима исмли бола онаси ва холаси билан Херсондан Хмельницкийга эвакуация қилинаётган одамларни олиб кетаётган поездда бормоқда. Озод қилинганидан беш ҳафта ўтгач, Херсон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлар ҳар куни Днепрнинг чап қирғоғидан рус қўшинлари томонидан бомбардимон қилинмоқда.

Фото: NurPhoto/Rex/Shutterstock

Украинанинг Харьков шаҳри дельфинариясидаги икки дельфин. Уруш сабаб бошқа шаҳарга эвакуация қилинган дельфинлар, денгиз шерлари ва тюленлар яна қайтарилди.

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Киевда Россия дронининг ҳужуми оқибатида ёнғин келиб чиққан энергетика объектида ишлаётган ўт ўчирувчилар.

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Эстониянинг Тапа шаҳридаги Тапа ҳарбий базасида НАТО қўшинлари билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Reuters

Мехикода Эрондаги Маҳса Амини ўлими юзасидан намойишга чиққан аёллар. Улар юзларига қон рангини суртиш орқали ушбу мамлакатдаги теократик режимга қарши чиқиб, эронлик аёллар учун эркинлик талаб қилишмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида Қироллик ҳамширалик коллежи аъзолари иш ташлашнинг иккинчи кунида Алдер Ҳей болалар шифохонаси олдидаги пикетда қатнашмоқда.

Фото: The Guardian

Ҳиндистоннинг Сринагар ҳудудида ҳукуматнинг инсон ресурслари ҳақидаги янги сиёсатига қарши норозилик намойишига чиққан ишчилар.

Фото: EPA

Таиланднинг Бангкок шаҳридаги савдо марказида ташкил этилган эмлаш муассасасида коронавирусга қарши вакцинанинг кучайтирувчи дозасини қабул қилаётган одамлар.

Фото: EPA

Таиланд жанубидаги Наратҳиват ҳудудида кучли ёмғирдан кейин сув тошқинида балиқ тутаётган эркаклар тўр ташламоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Рим папаси Франциск Ватиканда Италия умумий меҳнат конфедерацияси (Confederazione Generale Italiana del Lavoro — CGIL) раҳбарлари ва делегатлари билан учрашувда кичкина қизалоқ билан сўрашмоқда.

Фото: Reuters

Украинанинг Херсон шаҳрида Авлиё Николай (насронийликдаги илк епископ ва Santa Claus ёки Қорбобо ундан келиб чиққан)ни учратиб қолган қизалоқ.

Фото: AFP 

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги акванариумда Янги Йил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қорбобо ва буғу кийимларидаги ғаввосларни томоша қилаётган қизча.

Фото: Reuters

Меҳмонлар Канаданинг Британия Колумбиясидаги ВанДюсен ботаника боғида ёруғлик фестивалида сайр қилмоқда. Фестивалда 6 гектар ҳудудда безатилган миллиондан ортиқ чироқлар мавжуд.

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Қорбобо кийимидаги альпинистлар Словениянинг Любляна шаҳридаги Любляна университети тиббиёт маркази педиатрия клиникаси биносига чиқишмоқда.

Фото: AFP

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Гванхвамун майдонида Сеул фонуслари фестивалида одамлар келаётган қуён йили учун ёритилган инсталляция ёнидан ўтишмоқда.

Фото: AFP

Япониянинг Токио шаҳрида аравачада ўтирган турли кийимлардаги итлар.

Фото: AFP/Getty Images

Жанубий Кореянинг Жанубий Кёнсан провинциясидаги сув омбори устида учиб юрган қушлар галаси.

Фото: Yonhap/EPA

Япониянинг Токио шаҳридаги замонавий санъат музейида ташкил этилган кўргазма.

Фото: AFP/Getty Images

Аргентина футбол ассоциацияси президенти ва Лионел Месси кубок билан Эзеиза халқаро аэропортига етиб келмоқда.

Фото: Reuters

Франциялик Килиан Мбаппе ва жамоадошлари Париждаги Crillon меҳмонхонаси балконидан мухлисларга қўл силкимоқда.

Фото: Reuters
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023