Бугун оқшоми. Ўзбекистонга келган Тўқаев, АҚШга ташриф буюрган Зеленский, Афғонистонда авж олаётган номаълум касаллик

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Тошкентда ИИО ходимлари 15 ёшли йигитга қўполлик қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ИИБ ходимлари 15 ёшли болаган қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, 18 декабрь куни соат 14:30 ларда вояга етмаган 15 ёшли Ю.С. «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.

Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, видеодаги вазият бўйича ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ва айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилган.

Тошкентда автобуслар билан боғлиқ муаммо қачон тўлиқ ҳал этилиши маълум қилинди

«Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов Тошкентда автобусларнинг оралиқ масофаси билан боғлиқ муаммо қачон тўлиқ ҳал бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Бу муаммо фақатгина йўналишдаги автобусларнинг сонига боғлиқ эмас. Бу йўл инфратузилмасига, автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиниши билан ҳам боғлиқ. Масалан, Алишер Навоий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилгач, жамоат транспорти тўсиқсиз ҳаракатланишни бошлади», — дейди Азизов.

Шунингдек, Президент топшириғидан сўнг Тошкент шаҳри жамоат транспортида ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳақида хабар беришмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга ҳафтада камида 4 кун ишга боришда автобусдан фойдаланиш ҳақида берган топшириғи сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Бакиров ушбу «тренд»ни шаҳарда жамоат транспорти аҳволи тўлиқ барқарорлашгунча узмаслик зарурлигини таъкидламоқда. Унинг ўзи Twitter саҳифасида #interval_tashkent ҳештегини эълон қилиб, автобуслар айтилганидек 10-12 дақиқада келаётган ёки йўқлигини кузатиб бормоқда.

Иқтисодчининг ёзишича, тизимда ижобий ўзгаришлар кузатила бошлаган. Хусусан, тушки вақтда шаҳардаги 2-автобус 8 дақиқада, 116-автобус 12 дақиқада келгани, автобуслар ювилган ҳолда, бекатларда узоқ тўхтамай ҳаракатланаётгани ва қизлар, аёллар хотиржам бўлиб автобусга чиқаётгани эътироф этилган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этади, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширади.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробардан ошди ва жорий йил охирига келиб бу кўрсаткич 5 миллиард долларга етади. Биз товар айирбошлаш ҳажмини, жумладан, импорт ўрнини фаол ўзгартириш ҳисобига 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйдик. Бу мақсадни амалга ошириш учун яқин келажакда қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этилади», — дейди Хўжаев.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда қозоқ капитали иштирокидаги 1,2 мингга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.

«Шуни таъкидлашни истардимки, беш йил олдин бу кўрсаткич деярли 6 баробар кам эди. Жорий йилнинг атиги 9 ойида 130 қўшма корхона ташкил этилди», — дея таъкидлайди у. Ҳозирда Ўзбекистон ва Қозоғистон 3 миллиарддан зиёд маблағга 30 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда. Булар:

  • Eurasian Resources Group билан электр станциялари (1,5 миллиард доллар);
  • «Қоражира» кони яқинидаги иссиқлик электр станцияси (900 миллион доллар);
  • PTS Xolding билан мультимодал транспорт ва логистика маркази (300 миллион доллар);
  • «Казфосфат» билан фосфорли ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (1,3 миллиард доллар);
  • маиший техника ишлаб чиқариш (55 миллион доллар);
  • автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш (50 миллион доллар);
  • керамик плиткалар ишлаб чиқариш (40 миллион доллар).

Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 декабрь, чоршанба куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент кутиб олди. Шунингдек, давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказди.

Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари «Кўксарой»да дарахт экиш маросимида қатнашди.

Бухорода ишқий муносабатлари ҳақида ИИБга айтмаслик эвазига пул талаб қилган 17 ёшли қиз ушланди

Бухорода ўзи билан ишқий муносабатда бўлган йигитдан пул талаб қилган вояга етмаган қиз ушланди.

Қайд этилишича, 9 декабрь куни Ғиждувон тумани «Зарангари» маҳалласида яшовчи 17 ёшли Ҳ.Ш. ўзига олдиндан таниш бўлган шу маҳаллада яшовчи йигит билан ўрталарида бўлган ишқий муносабатлар тўғрисида оилааъзоларига айтмаслик ва туман ИИБга ёзган аризаси юзасидан даъво ва эътирози йўқлигини ёзиб бериш эвазига 3 минг доллар беришини талаб қилган.

Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у «Дилкушо» маҳалласида талаб қилинган пуллардан 1 долларни долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанддаги тунги клубда пул сочган инстаблогер жавобгарликка тортилди

Самарқанд вилоятидаги тунгги клубларнинг бирида рақсга тушиб, пул сочган қизларга чора кўрилди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тунгги клубда раққосалар устидан пул сочилгани тасвирланган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатни тасвирга олиб, тарқатган Тошкент вилоятида яшовчи қизлар ИИБга чақирилган.

Суҳбат давомида қизларда бири пулларни улар сочмаганини айтган. «Кафедаги фуқаролар ёнимизга келиб, раққосалар устидан пул сочган. Уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирдим. Мен сочмаган пуллар фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлди. Ерда пул ётиши керак эмаслигини билмаганман, билганимда териб олардим», — дейди қиз. Бироқ унинг Instagram’даги профилида бунинг акси тасвирланган видеоларни кўриш мумкин.

Аммо клуб иш бошқарувчисининг айтишича, шу куни икки қиз келиб, еб-ичиб, ўзларининг устидан ўзлари пул сочган ва ҳолатни видеога олган.

Аниқланишича, мазкур ҳолат 16 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тунгги клубда бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган. Суд ҳар иккала ҳуқуқбузарга энг кам иш ҳақининг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Аввалроқ ушбу қизлардан бири уятсиз фото ва видеоларини тарқатгани учун 5 суткага қамалганди. Кейинроқ суд инсонпарварлик тамойили қўлланилган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жаз

Навоий вилояти ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди

Президентнинг алоҳида қарори билан Навоий вилояти ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди.

«Саноат салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида, хусусан, инновацион, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Президентининг алоҳида қарори билан бутун Навоий вилояти ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди», — дейди Турсунов.

Дунёда нима гап?

Афғонистонда номаълум касаллик авж ола бошлади

Афғонистоннинг Забул вилоятида тарқалган номаълум касаллик оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди.

Фото: «РИА Новости»
Унинг сўзларига кўра, касаллик вилоят шарқида жойлашган Шоҳжой туманида аниқланган. Абдулла Ҳакимийнигн айтишича, мазкур туманда ўнлаб инсонлар касалликка чалинган. Касалликнинг белгилари юқори тана ҳарорати ҳамда бурун ва оғиздан қон оқиши.

Владимир Зеленский АҚШда бўлиб турибди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташриф буюрди. Бу унинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи хорижий сафари бўлди. Шунингдек, ташриф давомида Зеленскийнинг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши режалаштирилган.

CNN’нинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден 21 декабрь куни Оқ уйда Владимир Зеленскийни қабул қилади.

Владимир Зеленский 24 февралдан бери Украина ҳудудини тарк этмаган, 16 март куни видеоалоқа орқали америкалик конгрессменлар қаршисида чиқиш қилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023