Ички ишлар вазирлигидаги айрим йўналиш ходимларининг янги формаси тасдиқланди
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ички ишлар вазирининг 544-сон буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ билан вазирлик тизимидаги қатор йўналишларда хизмат қилувчи ходимларнинг кийим-бошлари тасдиқланди. Хусусан:
- патруль-пост хизмати;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати;
- хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари;
- ахборот хизмати;
- вазирлик тизимидаги оркестр ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли ходимларининг
янги намунадаги кийим-бошлари ва алоҳида фарқловчи белгилари тасдиқланган.




Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрда ҳам Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги кийим-бошлари тасдиқланганди. Шунингдек, ИИВ академик лицейларининг асосий вазифалари белгилангани хабар қилинган эди.