Ўзбекистон Глобал очлик индексида нечанчи ўриндалиги маълум бўлди
Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида очлик индекси бўйича рейтингда 121 мамлакат ичида 21-ўринни эгаллади. Ушбу маълумот Глобал очлик индекси сайтида эълон қилинди.
Маълум қилинишича, мамлакатда мазкур кўрсаткич 5,6 баллни ташкил этиб, очлик даражаси паст деб баҳоланади.
Ўзбекистондан юқори поғоналарни Беларусь, Босния ва Герцеговина, Чили, Хитой, Хорватия, Эстония, Венгрия, Кувайт, Латвия, Литва, Черногория, Шимолий Македония, Руминия, Сербия, Словакия, Туркия, Уругвай, Коста-Рика, БАА ва Бразилия давлвтлври эгаллаган бўлса, рейтингга Яман якун ясаган.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон, Россия, Арманистон, Молдова, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Ўзбекистондан кейинги ўринлардан жой олган.
Аввалроқ Афғонистонда одамлар очарчилик туфайли боласини сотаётгани, очарчилик хавфи юқори бўлган давлатларга ғалла бепул етказиб берилиши ҳақида хабар берилганди.