Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида маиший техника воситаларини маркировкалаган илк мамлакатга айланди

Ўзбекистонда 2022 йили рақамли маркировкалаш тизимида бир қанча тажриба лойҳалари, янги маҳсулот гуруҳларининг маркировкаси, кузатиш жараёни, бозорнинг тўлиқ рақамлаштирилиши каби ишлар амалга оширилди.

Asl Belgisi — бу миллий маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш тизими. Махсус рақамли код товарларнинг асллиги ва сифатини кафолатлайди. Тизимнинг асосий вазифаси ахолининг хавфсизлик даражасини ошириш, сохта ва контрафакт маҳсулотларга қарши курашдир.

Рақамли маркировкалаш тизими — бу маҳсулот ишлаб чиқариш, импорт ва айланмасини назорат қилиш. Халқаро амалиётда Track & Trace деб аталадиган нарса товарларни кузатиб боришнинг миллий тизими ҳисобланади. Ҳар бир ишлаб чиқариш бирлиги қачон ва қаерда ишлаб чиқарилгани, кимга жўнатилгани, қайси вақтда истеъмолчига сотилгани назорат қилинади.

Қайд этилишича, тизим 2021 йилда Ўзекистонда татбиқ этила бошланган. Янги йил акциз маҳсулотлар маркировкаси билан бошланди.

Тамаки маҳсулотларининг маркировкаси

Asl Belgisi тизимида 2022 йилда товар айланмасида рўйхатдан ўтган иштирокчилар сони қарийб 15 фоиз ўсиб, 6793 нафарни ташкил этди. Таққослаш учун, 2021 йил охирида уларнинг сони 5978 нафарни ташкил қилган. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи ва чакана сотувчилар товар айланмасининг иштирокчилари ҳисобланади.
Миллий каталог модерациясида ушбу гуруҳ учун 3541 та маҳсулот картаси мавжуд.

Мамлакатда 474 миллиондан ортиқ тамаки маҳсулотлари Data Matrix кодлари билан маркировкаланди.

Эндиликда муқобил тамаки маҳсулотлар ҳам рақамли кодларга эга бўлмоқда. Бу эса бозорни қалбаки маҳсулотларда тозалашга, соғлом рақобатни шакллантиришга ёрдам беради.

Рақамли маркировкалаш орқали 19,2 миллиард сўмдан ортиқ контрафакт тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотишга уринишнинг олдини олинди. Шундай қилиб, 11 ой давомида тамаки маҳсулотларини рақамли маркировка кодларисиз олиб кириш ва сотишга уриниш бўйича 314 та ҳолат аниқланди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошган.

Алкоголь маҳсулотлари (шу жумладан, пиво)

Улгуржи ва чакана савдо бўлинмалари йил давомида барча операцияларни Asl Belgisi тизимида рўйхатдан ўтказди.

Маълумот учун, оператор тизимида товар айланмасининг 12 мингдан ортиқ иштирокчилари рўйхатга олинган: булар ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи ва чакана савдо алоқаси вакиллари. Айтиш жоизки, тизимда 70 та маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда. Йил давомида 245 миллиондан ортиқ кодлар алкоголь маҳсулотлари гуруҳида ва 211 миллионта код пиво маҳсулотлари гуруҳида қўлланилди.

«2022 йилда биз маркировкалаш оператори сифатида алкоголь ва пиво маҳсулотлари гуруҳларини маркировкалаш бўйича давлат олдидаги мажбуриятларимизни бажардик. Рақамли маркировкалаш ва кузатиш товар занжирининг барча босқичларида, шу жумладан, чакана савдода тўлиқ ишга туширилади. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб, қоида тариқасида, Data Matrix кодсиз маҳсулотлар чакана савдода қолмаслиги керак. Охирги маркировкаланмаган қисми (металлдан тайёрланган алкоголли ичимликлар, шу жумладан, алюминий идишлар) 1 декабргача сотилиши зарур эди.

Тизимда 12 мингдан ортиқ юридик шахс — алкоголли маҳсулотлар (шу жумладан пиво маҳсулотлари ҳам) ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ва чакана савдо шохобчалари рўйхатдан ўтган. Фақат 2022 йилда деярли ярим миллиард Data Matrix кодлари қўлланилди. Ҳақиқатан ҳам, ажойиб иш амалга оширилди.

Ушбу маҳсулот гуруҳлари бўйича асосий ‘технологик’ ишлар 2022 йилда якунлангани сабабли 2023 йилдаги асосий мақсад бозорни ‘оқлаш’ учун самарали механизм сифатида маркировкалашдан комплекс фойдаланишдир. Биз давлат органлари, биринчи навбатда, Давлат солиқ қўмитаси билан энг яқин ҳамкорликни давом эттирамиз ва контрабанда ва контрафактга қарши курашиш нуқтаи назаридан алкоголь бозорининг ‘оқланишига’ ҳисса қўшамиз», — дея изоҳ берди тизим оператори CRPT Turon МЧЖ операцион директори Олег Кузмин.

Рақамли маркировка тизимида 2022 йил бошида 2 та маҳсулот гуруҳи бўйича тажриба лойҳаси муваффақиятли якунланган бўлса, баҳорда «Маиший техника воситалари», кузда эса «Дори воситаларининг» маркировкасига старт берилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 2022 йил 15 апрелда «Маиший техника» маҳсулот гуруҳининг рақамли маркировкаланиши жорий этилди. Бутун сегмент 3 гуруҳга бўлинган бўлиб, бу аста-секин ва оғриқсиз янги тизим билан ишлашга ўтиш имконини берди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида бу турдаги маҳсулотларни маркировкалайдиган биринчи мамлакатга айланди.

Бу даврда Asl Belgisi тизимида 235 дан ортиқ маҳсулот айланмаси иштирокчилари рўйхатга олинди. Улар орасида йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар, улгуржи савдо ташкилотлари ва чакана савдо нуқталари, жумладан, маиший техника билан бевосита ишлайдиган йирик тармоқ дўконлари бор.

Миллий каталогда 7485 дан ортиқ маҳсулот карточкалари модерациядан ўтказилди. Тизимга киритилган маълумотлар асосида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар керакли миқдордаги Data MAtrix кодларига буюртма бериши мумкин. Ўтган давр мобайнида маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларга 7 миллиондан ортиқ код қўлланилди.

«ЖССТнинг таъкидлашича, дунёда контрафакт ва қалбаки дори воситаларининг кўрсаткичлари 10 фоиз атрофида. Аммо Осиё, Африка мамлакатлари, Жанубий Америка учун бу кўрсаткич бозорда 30 фоиз, бу 40–50 фоизга етиши мумкин. Дори-дармон бу ўзига ҳос маҳсулот, унга алоҳида талаблар бор. Ва ҳар доим ҳам тажрибали мутахассис ёки фармацевтика саноатининг ходими сохта дорини асл доридан ажрата олмайди ва ҳозирда дунёдаги ягона самарали усул — бу рақамли маркировкалаш тизими», — дея изоҳлади Фармацевтика соҳасини назорат қилиш агентлиги ҳузуридаги фармакологик назорат бўлими бошлиғи Элвира Свечникова.

Вазирлар Маҳкамасининг 149-сонли қарори билан, ушбу маҳсулот гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилди. Ушбу ҳужжат рақамлаштириш тизимини бошлаш босқичлари, талаблари ва муддатларини белгилайди.

Шундай қилиб, 1 сентябрдан бошлаб 1-гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқдаги дори-дармонлар маркировкаси мажбурий бўлди.
1 ноябрдан эса 2-гуруҳ дори воситаларини — бирламчи (ички) қадоқдаги дори воситаларини маркировкалаш йўлга қўйилди.

Фармацевтика маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғи рақамлаштирилмоқда. Ўтган давр мобайнида Asl Belgisi тизимида 502 дан ортиқ товар айланмаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчилар, чет эллик рўйхатга олиш гувоҳномалари эгалари, хорижий фармацевтика компанияларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари, улгуржи савдо вакиллари рўйхатдан ўтказилди. Ушбу маҳсулот гуруҳининг 7500 дан ортиқ маҳсулот карталари Миллий каталогга киритилган. Бу даврда жами 91 миллиондан ортиқ код қўлланилди. Дорихоналар аллақачон Data Matrix кодли дори-дармонларни қабул қила бошлади, уларнинг ҳақиқийлигини ҳар бир фойдаланувчи Asl Belgisi мобил иловаси орқали текшириши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу илова фойдаланувчилари сони эса 50 мингдан ошган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023