Тошкентда Audi автомобили ёниб кетди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Audi автомобили ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 21 декабрь куни соат 16:32 да Чилонзор тумани «Қозиробод» МФЙ ҳудудидан ўтган КХЙ кўчасида Audi автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ҳамда салон қисми ёниб, зарарланган.

Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самақрандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетгани, Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетгани ва Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди