8:14 | 22.12.22 107

АҚШ Украинага 1,85 млрд долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилди

Ёрдам таркибидан 160 км узоқликдаги нишонни йўқ қилишга қодир бўлган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳам бор

АҚШ давлат департаменти Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди. Унинг доирасида Киев Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига ҳам эга бўлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Patriot missile
Фото: John Hamilton/Army (MIM-404 Patriot)

Қайд этилишича, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен ўз баёнотида «Ёрдам илк марта қанотли ракеталарни уриб туширишга қодир бўлган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, қисқа масофали баллистик ракеталар, ва олдингиларига қараганда каттароқ баландликда учиш имконига эга бўлган ҳарбий самолётларни ўз ичига олади», — дея айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Украина юқори аниқликдаги зарбалар учун «қўшимча ва муҳим ускуналар»га маблағ ҳам олади. Аввалроқ, бундай қуролларни этказиб бериш оммавий ахборот воситалари томонидан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг расмий ташриф билан Вашингтонга сафари ҳақидаги хабарлар фонида эълон қилинган эди.

Таъкидланишича, АҚШ президенти Жо Байден миллиард долларгача бўлган яна бир ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш тўғрисида меморандум имзолаган. Пентагон эса яна 850 миллион долларлик ёрдам билан таъминлайди.

Ҳисоб-китобларга кўра, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Байден даврида Украинага берган ёрдамнинг умумий миқдори 21,9 миллиард долларга етган.

Украинага бериладиган ёрдам пакетидан қуйидагилар ўрин олади:

HMMWV Humvee
Фото: Military.com (High Mobility Multipurpose Wheeled Vehicle — HMMWV)
  • Patriot ҳаво мудофаа тизимининг битта батареяси ва бошқарилувчи зенит ракеталари;
  • HIMARS MLRS учун ўқ-дорилар;
  • 500 та бошқарилувчи 155 миллиметрли артиллерия снарядлари;
  • миномётлар;
  • 37 Cougar зирҳли транспорт воситалари;
  • 120 та HMMWB автомобили;
  • 6 та умумий мақсадли зирҳли юк машиналари;
  • номаълум миқдордаги HARM ракеталари;
  • номаълум миқдорда JADM ўқдорилари;
  • 2700 дан ортиқ граната отиш мосламалари ва кичик қуроллар;
  • Claymore пиёдаларга қарши минаси;
  • тунги кўриш асбоблари ва оптика;
  • тактик хавфсиз алоқа тизимлари;
  • тана зирҳлари;
Cougar (MRAP) - Wikipedia
Фото: Wikipedia (Cougar)
AGM-88 HARM - Wikipedia
Фото: Wikipedia (HARM)

USAI дастури бўйича тақдим этилган ҳарбий ёрдам рўйхати (850 миллион доллар):

  • 45000 та 152 миллиметрли артиллерия снарядлари;
  • 20000 та 122 миллиметрли артиллерия снарядлари;
  • БМ-21 «Град» тизимлари учун 50 000 та 122 миллиметрли ракета;
  • 100000 та 125 миллиметрли танк учун ўқ-дорилар;
  • сунъий йўлдош алоқа терминаллари ва хизматлари;
  • ҳарбий тайёргарликни молиялаштириш, техник хизмат кўрсатиш.
Файл:BM-21 Grad Armed Forces of Ukraine.jpg — Википедия
Фото: Wikipedia (БМ-21 «Град»)
M18A1 Claymore Directional Anti-personnel Mine - YouTube
Фото: United States Defense Media (Claymore пиёдаларга қарши минаси)

Маълумот учун, Patriot тизими 68 километргача радиусдаги ҳудудни ҳимоя қилиши, 50 тагача нишонни кузатиши ва улардан бештасини бир вақтнинг ўзида уриб тушириши мумкин. Юқори аниқликка эга мудофаа тизими самолётлар, қанотли ракеталар, каттароқ дронлар ва қисқа масофали баллистик ракеталарга қарши жуда фойдали ҳисобланади. Бироқ пастлаб учувчи жисмлар ва кичик дронларга қарши қўллаш кўзланган натижани бермайди. Амалдаги версия мудофаа тизми ракетаси 2 километргача баландликка учиши ва 160 километр узоқликдаги нишонни йўқ қилиши мумкин.

Putin Will Flip: Ukraine Might Get Patriot Missiles to Fight Russia - 19FortyFive
Фото: Creative commons

Тизимни ишга тушириш учун 90 кишилик шахсий таркиб талаб этилади.

Мудофаа тизимининг умумий нархи ҳозирда тахминан 14 миллион долларга баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган. Октябрь ойида Жо Байден яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилган бўлиб, ёрдамдан HIMARS учун ўқ дорилар, 23 минг артиллерия снаряди ўрин олганди. Сентябрь ойи охирида АҚШ Сенати Украина учун қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди. Сентябрь ойида шунингдек, Украинага қўшимча 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланаётгани хабар қилинган. 2022 йилнинг Ноябрь ойига келиб, АҚШ Украинага жами 20 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам жўнатгани маълум бўлган.

Шунингдек, Қозоғистон Россиянинг геосиёсий режалари сабаб ҳарбий бюджетини оширганди. Япония ҳукумати рекорд даражадаги давлат бюджетини тасдиқлаганидан сўнг буджетдаги хатолар учун узр сўраганди.