Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ОАВ учун брифингда иштирок этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти брифинг аввалида кўп миллатли ўзбек халқи ва шахсан ўз номидан Қозоғистон Президенти ва қардош халқини яқинда нишонланган Мустақиллик байрами билан табриклади. Шунингдек, ўзбек ва қозоқ халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланганини таъкидлади.

«Умумий тарихимиз, маданий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз бизни бирлаштириб туради. Қозоғистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли ва давр синовидан ўтган ҳамкордир. Бугунги мураккаб замонда ўзаро муносабатларимиз давлатлараро ҳамкорликнинг намунаси бўла олади, деб ҳеч муболағасиз айтишимиз мумкин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва бойитиш, уларга сифат жиҳатидан янги амалий мазмун беришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади. Қайд этилишича, давлат раҳбарлари даражасидаги Давлатлараро кенгаш тузилади.

«Бу билан бир-биримизни фаол қўллаб-қувватлашга, замон хатарлари олдида елкама-елка қатъий туришга тайёрлигимизни тасдиқладик. Қабул қилинган навбатдаги муҳим ҳужжат — биродар мамлакатларимиз ўртасидаги чегараларнинг ҳуқуқий расмийлаштирилишини тўлиқ якунига етказган Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартнома. Бу чинакам тарихий воқеа. Ҳеч шубҳасиз, чегараларимиз доимо ҳақиқий дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилгани, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Иккала давлат Бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳни шакллантириш ва ўрнини босиш режалаштирилаётган маҳсулотларни тизимли етказиб бериш учун қўшма ташқи савдо компанияси ташкил этилади.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Самарқанд вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш, Тошкент вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, логистика марказини ташкил этиш, Тошкентда уй-жой ва тижорат инфратузилмасини барпо этиш, Қўстанойда автомобиллар ва Қарағанди вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳаларга старт берилди.

«Биз, шунингдек, ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун муҳим майдон бўладиган Халқаро саноат кооперацияси марказини барпо этишга киришамиз», – деди Ўзбекистон Президенти.

Бундан ташқари, музокаралар чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, давлат раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу мақсадда икки мамлакат ҳудудларида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва икки мамлакат бозорларига ўзаро етказиб беришга келишиб олинди.

«Кун тартибида транспорт ва логистика масалалари муҳим ўрин эгаллади. Транспорт-транзит салоҳиятини янада ошириш, янги темир ва автомобил йўлларини қуриш лойиҳаларини фаоллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. Давлат раҳбарлари трансчегаравий сув ресурсларидан ҳурмат ва ишонч руҳида биргаликда фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Парламентларнинг роли ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қонун чиқарувчи ҳокимият органлари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Келгуси йилда Тошкентда Парламентлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев музокараларда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта эътибор қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Қозоғистон бугунги кунда глобал ўзгаришлар марказига айланиб бораётган Марказий Осиёда тараққиёт ва равнақни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокара ўтказгани, Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 8 млрд долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади