Пашинян Россия тинчликпарвар кучларини ўз вазифаларини бажармаётганликда айблади
Россия тинчликпарвар кучлари Лочин коридорини назорат қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2020 йилда имзоланган уч томонлама битимга мувофиқ тинчликпарвар кучлар тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаши керак, Озарбайжон эса бунга кафолат беради.
«Бугунги кунда бу ҳаётга тадбиқ этилмаяпти. Тинчликпарвар кучлар ҳам уч томонлама битим ижросини таъминламаяпти. Албатта, бу Озарбайжоннинг ҳаракатлари билан боғлиқ, аммо бу билан маъно ўзгармайди, чунки россиялик тинчликпарварлар бундай қонунчиликка йўл қўймаслик, хусусан, Лочин коридорини назорат қилишга мажбур», — дейди Пашинян.
Лочин коридори Озарбайжоннинг Лочин туманида жойлашган. У олти километр трасса бўлиб, Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғлаб туради. Коридор Россия, Арманистон ва Озарбайжон томонидан 2020 йилда имзоланган ўт очишни тўхтатиш битимида очилган.
Ҳужжатда келтирилишича, йўл «Россия тинчликпарвар контингенти назорати остида қолади», «Озарбайжон эса Лочин каридори бўйлаб фуқаролар, транспорт ва юк воситаларининг ҳар икки йўналишда ҳаракатини кафолатлайди».
Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлганди. Ереван озарбайжонлик ҳарбийларни чегара яқиниадги шаҳарларни ўққа тутишда айблаганди. Боку бу «кенг кўламли провакацияга» жавоб эканини маълум қилган. Можаро оқибатида Арманистонда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани айилганди. Озарбайжон томони 80 га яқин ҳарбий хизматчиси ҳалок бў»ганини эълон қилганди. 16 сентябрда Арманистон Боку билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.