Қизлар даврасидаги Гринч, фотиҳа қилаётган президентлар, намойишга чиққан афғон аёллари — 22 декабрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Владимир Зеленский АҚШ Конгресси палаталарининг қўшма йиғилшида нутқ сўзламоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтондаги АҚШ Конгресси палатасида АҚШ Конгрессининг қўшма йиғилишида Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосидан АҚШ байроғини қабул қилиб олмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленскийни Оқ Уйда кутиб олмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилишди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими.

Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида бўлиб ўтган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросимидан олинган сурат.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Қозоғистонга қайтиб кетмоқда.

Ватикан ходимларига Рождество хабарини етказиш чоғида одамлар билан кўришаётган папа Франциск.

Испаниянинг Мадрид шаҳрида мамлакатнинг анъанавий Рождество лотореяси (El Gordo) бошланишини кутаётган одамлар.

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида намойишчилар Толибоннинг аёллар учун университетда таълим олишни тақиқлаганига қарши шиорлар айтишмоқда. Баъзилари кейинроқ ҳибсга олинган.

«Сўнгги авлод» иқлим фаоллари Германиянинг Берлин шаҳрида Бранденбург дарвозаси ёнидаги байрам арчасининг тепасини кесиб ташламоқда.

Колумбиянинг Баранкуилла шаҳрида углеводород омборида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун отланган бригада.

Покистоннинг Пешовар шаҳрида туманли тонг пайти катта йўлда отаравада кетаётган одамлар.

Венесуэланинг Каракас шаҳрида ташкил қилинган янги йил тадбирида қатнашаётган элф кийимидаги кўнгиллилар ва Гринч каби кийинган актёр.

Перунинг Куско шаҳрида санъаткор ва раққослар Qhapaq Raymi (Қуёшнинг энг юқори фазага чиқиши) фестивалида чиқиш қилишмоқда.

Қуддус шаҳридаги туя миниб олган Қорбобо ва унинг ёнидаги элф.

Хитойлик ишчи фонус корхонасида тайёр бўялган маҳсулотларни қуритиш учун қўймоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида Brooklynettes рақс жамоаси аъзолари Brooklyn Nets ва Golden State Warriors ўртасидаги рақс мусобақасида чиқиш қилмоқда.

«Ноттингем Форест» футболчиси Жесси Лингард Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичида иккинчи голини урганини нишонламоқда.

