«Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Донецкдаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида яраланди — видео

«Роскосмос» собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин Донетскдаги меҳмонхона ўққа тутилган вақтда яраланди. Бу ҳақда унинг ёрдамчисига таяниб, «РБК» хабар берди. Рогозин шифохонага ётқизилган, унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Дмитрий Рогозин
Фото: Telegram

«Донецк яқинида охирги кунларда Дмитрий Рогозин бошчилигидаги ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи яшаб келаётган меҳмонхона ўққа тутилди. Дмитрий Олегович орқасидан яраланди. У шифохонага ётқизилган. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ», — дейди Рогозиннинг ёрдамчиси.

Мутахассисларнинг тахминича, мазкур ҳужум Франциянинг Nexter фирмаси томонидан ишлаб чиқарилувчи Caesar ўзиюрар артиллерия қуроли томонидан уюштирилган.

Кейинроқ «Роскосмос» собиқ раҳбари орқасидан яраланганини тасдиқлаган. «Яшайман. Снаряд парчаси умуртқадан бир сантимет наридан ўтиб кетди», — деган у.

Маълумотларга кўра, ДХР ҳукумати раиси Виталий Хоценко ҳам жароҳат олган. «Унга ҳамроҳлик қилаётган шахслар ҳам жароҳатланди», — дейди Хоценконинг матбуот котиби Мина Ахвердиева.

Baza Telegram каналининг ёзишича, «Роскосмос» собиқ раҳбари ва ДХР раҳбари Рогозин ўзининг туғилган кунини нишонлайтоган «Шеш-Беш» ресторани ўққа тутилганида жароҳатланган. 21 декабрь куни у 59 ёшни қаршилаганди. Ресторанга уюштирилган ҳужум оқибатида жами икки киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган.

Аввалроқ «Катта еттилик»га аъзо давлатлар Владимир Путин Украинага босқин учун жавобгарликка тортилиши, Россия эса етказилган ҳарбий зарарни қоплашига ҳаракат қилишларини билдирганди. Шунингдек, Украинадаги уруш назоратдан чиқиб кетиши мумкинлиги, Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирган эди.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео